Бу хорижга автомобиль етказиб бериш бўйича анъанавий етакчи Япониянинг натижасидан қарийб 1 миллионга кўп, дея қайд этади нашр.
Ўсишнинг асосий омили Россиядаги талаб бўлди, бу ерда хитойлик автомобиль ишлаб чиқарувчилари экспортни 2022 йилга нисбатан камида 5 баравар ошириб, 800 минг донага етказди. Улар санкциялар ва геосиёсий кескинликлар шароитида Ғарб рақобатчиларининг кетиши натижасида бўшатилган жойни тўлдиришди.
"Ўтган йили Chery Хитойдан энг йирик автомобиль экспортчиси бўлиб, хорижга 900 мингдан ортиқ автомобиль жўнатди. Бу Tesla ёки BYDʼдан кўпроқ", — дейди Хитой уюшмаси бош котиби Суи Донгшу.
Cheryʼдан ташқари, Geely, Great Vall ва бошқа брендлар Россияда сотувни кучайтирди. Бироқ, Донгшунинг таъкидлашича, бундай тез ўсиш давом этиши даргумон, чунки талаб катта даражада қондирилмоқда ва омборлардаги захиралар ўсиб бормоқда.
Умуман олганда, Хитойда енгил ва тижорат автомобиллари савдоси 2023 йилда 25,5 миллион донагача ўсди, бу янги рекорддир.