Бу ҳақда Вэйсинь уезди тарғибот бўлими хабар берди.

Эълон қилинган баёнотда таъкидланишича, фавқулодда ҳолат якшанба куни Пекин вақти билан соат 05:40 да Саньтао қишлоғида рўй берди, конда тош ўпирилиб тушган. Бу газнинг чиқиши билан бир пайтда юз берди.

Кон раҳбарияти қидирув-қутқарув ишларини ташкил қилди. Воқеа сабабларига аниқлик киритилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради tass.ru.