Қайд этилишича, бортида Yaogan-39 сунъий йўлдоши бўлган Long March-2D ракетаси маҳаллий вақт билан соат 4:03да Сечан космодромидан учирилди.
Қурилма куннинг исталган вақтида, Ернинг исталган нуқтасида юқори аниқликдаги суратларни олиш имконини беради. У геологик қидирув, шаҳарсозлик лойиҳалари, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни ўрганиш ва офатлар ҳақида огоҳлантиришда қўлланилади.
Бу мазкур турдаги сунъий йўлдошнинг тўртинчи бор учирилиши бўлиб, аввалгиларининг барчаси муваффақиятли амалга оширилган, деб хабар беради korrespondent.net.