Жорий йилнинг 19-21 декабрь кунлари “Бир макон, бир йўл” ташаббусини биргаликда ривожлантириш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Ҳарбин шаҳрида “Шимолий-Шарқий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаларида халқаро иқтисодий савдо алоқалари ва юридик хизматлар ҳамкорлиги” мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтмоқда.
Мазкур халқаро форумда Хитой халқ Республикаси маъмурияти вакиллари, тадбиркорлар, Хитой, Ўзбекистон, Россия, Белоруссия давлатлари нотариат тизими ҳамда юридик хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари иштирок этишмоқда.
Бугун Хитой нотариуслари Ассоциацияси, Ўзбекистон Нотариал палатаси, Россия Федерал Нотариал палатаси ва Беларусь Нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида нотариал тизимлар ўртасида ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, томонларнинг илғор тажрибасидан фойдаланган ҳолда соҳани такомиллаштириш режалаштирилган.