Бу ҳақда Хитой Халқ Республикасининг бошқариладиган коинот парвозлари дастури бошқармаси маълум қилди, деб хабар берди lenta.ru.
Синовлар мамлакатнинг шимолий қисмида жойлашган Хэбэй вилоятидаги Хуайлай уездидаги полигонда ўтказилди. “Бу Хитойнинг Ойга бошқариладиган парвозлар дастурини ишлаб чиқишда муҳим босқичдир”, дея таъкидлади бошқарма, ускунанинг ва у билан иш олиб боришнинг мураккаблигига тўхталиб.