“Ҳозирги вақтда Ойни тадқиқ қилиш дастури учун Чанъэ-6 миссиясини ишлаб чиқиш режага мувофиқ давом этмоқда, учириш тахминан 2024 йилга мўлжалланган”, дейилади баёнотда.

Бу орқали биринчи марта Ойнинг олис ҳудудидан тупроқ йиғилади – қолган барча намуналар Ер табиий йўлдошининг кўринадиган томонидан олинган. Зонд жанубий қутб – Эйткен ҳавзаси ҳудудига қўнади.

“Цюэцяо-2” сунъий йўлдош ретранслятори зонд ҳаракатларини кузатиб боради ва 2024 йилнинг биринчи ярмида фазога олиб чиқилади, деб хабар беради mir24.tv.