Андижон вилояти "Дўстлик" ўсимликлар карантини чегара масканида Хитой Халқ Республикасидан кириб келаётган юк автомашинаси бирламчи карантин назоратидан ўтказилди.

Унга кўра, 25 тонна саримсоқ пиёз маҳсулотига карантин рухсатномаси йўқлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, олиб келинган давлатга қайтариб юборилди.