Суд баёнотига кўра, эркак киши 2020 йилда ажрашиш учун ариза берган.

Аёл киши унинг эри уй ва болаларни парвариш қилиш учун ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмаганини айтиб, молиявий товон пулини талаб қилди. Суд фуқарога ойлик 2000 юань (тахминан 309 доллар) миқдорида алимент тўлашни ҳамда товон пули сифатида бир марталик 50 минг юань тўлашни буюрди.

Илгари ажрашган эр-хотинлар бундай товон пулини фақат никоҳ шартномаси имзоланган тақдирдагина сўрашлари мумкин эди.

Эндиликда, янги қонунга биноан, турмуш ўртоғи, агар у болаларни тарбиялаш, кекса қариндошларига ғамхўрлик қилиш ва иш шерикларига ёрдам бериш учун катта масъулият юклаган бўлса, ажрашган тақдирда товон пулини талаб қилишга ҳақлидир.