Топилма 145 миллион йил аввал бошланиб, 66 миллион йил аввал тугаган бўр даврининг эрта ва ўрта-кеч даврига тегишли. Уяларда топилган деярли юмалоқ шаклга эга бўлган учта тухум яхши сақланиб қолган. Тадқиқотчилар уядан тушиб кетгани тахмин қилинаётган бошқа эттита тухумнинг изларини ҳам топишди.

Уларнинг микроскопик тузилиши таҳлили илгари Хитойнинг бошқа ҳудудларида топилган динозавр тухумлари билан ўхшашлигини кўрсатди. Гап Stalicoolithidae Coralloidoolithus тури ҳақида кетяпти. Улар шарқий Чжэцзян провинсияси ва Хэнань провинсияси марказида кеч бўр даври қатламларидан топилган. Ҳозирда топилмалар Цзянси провинсиясидаги маҳаллий музейда сақланмоқда.