CNA маълумотларига кўра, кўприк пастки қисмидан Бэйпан дарёси оқиб ўтадиган дара тубигача бўлган масофа 625 метрни ташкил этади ва бу янги кўприкни дунёдаги энг баланд кўприкка айлантиради.

Хуацзян дарасидаги кўприк қурилиши уч йилу тўққиз ой давом этди, унга 2 миллиард юан (тахминан 280 миллион доллар) сарфланди. Кўприкнинг узунлиги 2,9 километрни ташкил қилади. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, янги кўприк даранинг бир четидан иккинчи томонига ўтиш вақтини “икки соатдан икки дақиқага” қисқартиради, лойиҳанинг ишга туширилиши эса ҳудудий транспорт тармоғини яхшилайди ва “минтақанинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига янги суръат бағишлайди”.

Худди шу вилоятда дунёдаги кўприклар орасидаги олдинги етакчи – Дугэ кўприги (565 метр) жойлашган бўлиб, у Бейпан дарёсининг ирмоғи оқиб ўтадиган дарада бунёд этилган. Умуман олганда, Хитой расмийларига кўра, Гуйчжоу вилоятида дунёдаги энг баланд 100 та кўприкнинг деярли ярми жойлашган, деб хабар берди kommersant.ru.