Жағ, бош ва оёқ суяклари 2019 йилда Хуалундун шаҳрида (Хитойнинг Аньхой вилояти) топилган. Уларнинг ёши 300 минг йил деб баҳоланган. Ўшандан бери тадқиқотчилар қолдиқларни ўрганиб келишади.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, суяклар 12-13 ёшли болага тегишли. Унинг юз тузилиши 750 000 йил аввал Homo erectusдан ажралиб чиққан замонавий одамнинг юз тузилишига ўхшайди.
Олимлар қадимги одамларнинг мутлақо янги тури топилгани ҳақидаги тахминни илгари суришмоқда, деб хабар беради mir24.tv.