Зилзила душанба куни Пекин вақти билан 23:59 да қайд этилган. Зилзила манбаи 10 километр чуқурликда жойлашган. Биринчи зилзиладан кейин яна 140 та ер силкиниши қайд этилган.

Зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича вилоят штаб-квартираси маълумотларига таяниб, Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, Линься-Хуэй автоном округининг Цзишишань-Баоань-Дунсян-Салар автоном уездидаги табиий офат ўчоғида 113 киши ҳалок бўлди, яна 536 киши жароҳат олди.

Қўшни Цинхай вилоятида 13 киши ҳалок бўлди, 180 дан ортиқ киши жароҳатланди, деб хабар беради mir24.tv.