Хитойда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг яна бир версияси илгари сурилди. Тадқиқот муаллифларининг Environment International журналига берган маълумотида коронавирус канализация орқали юқиши мумкин, деган фикр илгари сурилмоқда.

Феврал ойида Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг тадқиқотчилари узоқ вақт бўш турган квартиранинг ҳаммомида коронавирус изларини топдилар.

Бир ҳафта олдин ушбу квартирада яшайдиган беш кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланган эди. Тадқиқот натижасида олимлар ушбу уйнинг ўнинчи ва ўн иккинчи қаватларида коронавируснинг аэрозол зарраларини топдилар, у ерда илгари юқтириш ҳолатлари тасдиқланганди.

Шундай қилиб, олимлар COVID-19 ҳаммомдаги сувдан ҳосил бўлган кичик зарралар орқали ҳавода тарқалиши мумкин деган хулосага келишди.