Бир нечта вилоятлар кучли ҳаво оқимига дучор бўлди. Баъзи вилоятлар электрсиз қолди. 250 мингта уй зарар кўрди. Авиарейслар бекор қилинди. Темир йўл транспорти фаолияти ҳам тўхтатилди.
Бунгача тўфон Филиппин шимолидаги вилоятларни қамраб олган эди. Табиий офат пайтида паромда бўлган 26 киши ҳалок бўлди. 30 мингга яқин филиппинликлар эвакуация қилинди, деб хабар беради mir24.tv.