Мурожаатда келтирилишича, 2022 йили Хитойда ўтадиган қишки олимпия ўйинларининг тест-сўров мусобақаларидан бошқа барча турнир, чемпионат тизимидаги спорт тадбирлари бекор қилинади.

Ушбу хабарнинг эълон қилиниши билан халқаро аёллар теннис ассоциацияси ижрочи директори Стив Саймон New York Times мухбирига берган интервьюсида “Хитойда аёллар тенниси бўйича сентябрь-ноябрь ойларида ўтказилиши лозим бўлган WTA Tour таснифидаги 6 та, эркаклар ўртасидаги ATP таснифидаги яна бир нечта турнирларнинг бекор қилиниши тенниснинг халқаро молиявий рейтингига катта зарба бўлишиши”ни билдириб, Хитой ҳукумати мамлакат спорт бошқарувининг таклифини қабул қилмаслигидан умидворлигини яширмаган.

Хитойда спорт мусобақаларининг бекор қилиниши йил якунигача белгиланган бир қатор спорт турлари бўйича қитъа ва жаҳон чемпионатларининг ўтказилмаслигига олиб келади. Шунингдек, айрим халқаро спорт федерациялари томонидан режалаштирилаётган олимпия саралаш турнирларининг тақдирини ҳам савол остида қолдирмоқда.

Тўлқин РЎЗИЕВ.