“Хива – туркий дунё маданият пойтахти” деб эълон қилингани муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Хива шаҳрида ўтган мазкур тадбирни бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов очиб бериб, иштирокчи давлатлар вакилларини самимий табриклади.

Шундан сўнг, тадбирда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Габриэлла Рамос ҳамда "ТУРКСОЙ" халқаро ташкилоти директори ўринбосари Билол Чакижи сўзга чиқиб, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетовга Хива шаҳрининг "Туркий дунё маданият пойтахти" деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги сертификатни тантанали равишда топширди.

Маълумот ўрнида келтириш лозимки, Ўзбекистоннинг "ТУРКСОЙ"га аъзо бўлиши юртимиз маданияти ва тарихини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга хизмат қилади.