Маълумки, бу йил буюк турк шоири Юнус Эмро таваллудига 700 йил тўлади. Туркий тилли адабиётга катта таъсир кўрсатган шоир ва сўфий Юнус Эмро асарлари юртимиз китобхонларига яхши таниш.
Шунингдек, ЮНЕСКОнинг 40-сессиясида 2021 йилни ислом дунёсининг таниқли арбоблари Ҳожи Бектош Валий, Юнус Эмро ва Аҳи Эврон йили деб аташ тўғрисида қарор қабул қилинганди. Шеърият кунлари доирасида бу зотлар ҳаёти ва ижоди тўғрисида кенг маълумотлар берилади.
Тўрт кун давом этадиган “Турк дунёси шоирлари” тадбирлари вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Учрашувларда туркиялик шоир ва олимлар ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, юртимизнинг таниқли шоир ва ёзувчилари иштирок этишмоқда.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири