Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Азизбек Каримов 3 йил давомида “Малик Муслим Мега Строй” қурилиш корхонасида ҳайдовчи бўлиб ишлаб келган. У 2024 йилнинг 10 май куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида хизмат сафарида бўлган вақтида автоҳалокатга учраб, 42 ёшида ҳаётдан кўз юмган.
Шундан сўнг Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси кўмагида унинг оила-аъзоларига 75 миллион сўм ундириб берилди.