Хлорелла яшил сув ўти асосида яратилган препаратдан балиқчиликда, чорвачиликда, паррандачиликда озуқа сифатида ҳамда ўсимликшуносликда экинларни ўстириш мақсадида органик ўғит-биостимулятор сифатида, ҳатто тиббиёт соҳасида ҳам ишлатиш мумкин эканлиги аниқланди.

Бир ҳужайрали хлорелла (Члорелла вульгарис) яшил сув ўтининг биомассаси таркибида 62% оқсил, 30% углевод, 5% ёғ ва кўплаб минерал тузлар ҳамда витаминлар борлиги исботланган. Балиқчилик хўжаликларида хлорелла суспензиясидан фойдаланиш, уларнинг озиқ-овқат базасини сезиларли даражада мустаҳкамлашга ёрдам беради. Балиқнинг иммунитетини оширади, касалланишини кескин камайтиради.

Бундан ташқари, сувнинг бактериал ифлосланишини, зоопланктонларнинг ривожланишини тезлаштиради. Ўз навбатида бу ҳам балиқларни соғлом ривожланишига олиб келади.

Яратилган препарат чорва моллари озуқа емига қўшиб берилганда гўшт учун боқиладиган буқаларда гўштнинг сифати яхшиланиб, вазни ортади, сут йўналишидаги сигирларда сутнинг миқдори ортади. Қишлоқ-хўжалик экинларни ўстиришда биологик ўғит ва биостимулятор сифатида ишлатилади, дея хабар беради ЎзР ФА ахборот хизмати.

Бунда асосан ўсимликларнинг уруғини ивитиб экишда, илдиз тизими орқали шарбат сифатида ва гуллаш даврида баргига препаратдан суспензия кўринишида пуркаш орқали озиқлантириш таклиф қилинган. Шунингдек, ўсимлик поялари бақувват, илдизлари мутаҳкам, стресс ҳолатига чидамли бўлиб ривожланади ва натижада ҳосилдорлик ошади.