Янги лойиҳанинг умумий қиймати 47 миллиард сўмни ташкил қилади.
Туманнинг Паҳлавонлар маҳалласида қад ростаётган бу йирик корхонада айни дамда қурилиш ва монтаж жараёнлари олиб борилмоқда. Бу ишлар деярли 85 фоизга бажарилган бўлиб, йил охирларида илк маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Корхона цехларига энг сўнгги русмдаги ускуналар ўрнатилади.
Корхона иш бошлаши билан маҳаллий ёшларнинг 60 нафари иш билан таъминланади.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири