Хоразмда чиқинди йиғувчи замонавий техника воситалари сони ошди. “Урганч Авто Эко Транс” МЧЖга лизинг асосида 16 та "Isuzu" чиқинди йиғиш машиналари топширилди.
Бу ўз навбатида Урганч шаҳри ва Урганч туманида чиқиндиларни олиб кетиш қамровини оширади ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди.
Таъкидлаш жоизки, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш" лойиҳаси доирасида 300 дона "Isuzu" русумли чиқинди йигъувчи махсус техникалар харид қилинган. Ушбу техникалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳудудлардаги санитар корхоналарига 10 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида лизингга берилмоқда.
Шунингдек, махсус техникалар бир йиллик имтиёзли даврга эга бўлиб, қўшимча қиймат солиғидан озод этилган. Бу ўз ўрнида санитар тозалаш корхоналари фаолиятини яхшилашга, қамров даражасини (4 млн кишига) оширишга ҳамда чиқиндиларни оъз вақтида олиб чиқиб кетишга ёрдам беради.
Маълумот учун, санитар тозалаш корхоналарига енгиллик яратиш мақсадида улар томонидан бошланғич бадал шакллантиришда қийинчилик туғилганда, унинг ўрнига қонунчиликда белгиланган тартибда таъминот турларидан бири ёки бир нечтасини тақдим этиш имконияти ҳам берилмоқда.
Қайд этиш керакки, махсус техникалар Япониянинг "Isuzu" бренди остида Самарқанд автомобил заводида йигъилган боълиб, уларнинг сифат даражаси Европа стандартларига тўла жавоб беради ҳамда аҳолига узоқ йиллар сифатли хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Ҳозирда чиқинди ташувчи махсус техникалар Қашқадарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларига етказиб берилди. Қолган вилоятларга топшириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.