ХМИлар иштирокида қурилиши режалаштирилган агрологистика комплекслари ва маҳсулотларни қайта ишлаш лойиҳаларига ажратилган ер майдонларининг жойлашуви, электр, газ, сув тармоқлари ҳамда темирйўл ва автомобиль йўллари инфратузилмаси ўрганилиб, зарур таклиф ва хулосалар берилди.

Аниқланишича, Хоразм вилоятида 2022 йилда 242,2 миллиард сўмлик 45 та озиқ-овқат корхонаси ҳамда 33,6 миллиард сўмлик 12 та замонавий совуткичли омборхона лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган. Ўрганишлар натижасида ишчи гуруҳи томонидан корхоналарга субсидия ажратиш бўйича йўл харитаси тузилди.

Шунингдек, 2022-2023 йилларда қурилиши ҳамда ишга туширилиши режалаштирилган агрологистика комплексларининг манзилли дастури, аниқ муддатлари кўрсатилган тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгилаб олинди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.