Барча харажатлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бошқаруви, унинг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳисобидан қоплаб берилди.
— Ушбу ташаббус Хоразмда яшаётган, ижтимоийи ҳимоя ва ёрдамга муҳтож, кам таъминланган оилалар ва уларнинг фарзандлари учун айни муддао бўлди, — дейди фонднинг Хоразм вилоят бўлими бош ҳисобчиси Жаҳонгир Раджабов. — Улар мазкур оромгоҳда дам олибгина қолмай, ўқишдан ташқари вақтини сермазмун ўтказиб, ҳордиқ чиқариб қайтадилар. Бунинг учун фонд, унинг қуйи бўлинмалари ҳисобидан 32 миллион сўм пул маблағини йўналтирдик.
Болажонлар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида дам олиш, хордиқ чиқариш билан бирга, у ерда янги дўстлар орттиради.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди
Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати