"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш учун тезкор чиқиш бригадалари ҳамда махсус техникалар жалб этилиб, юзага келган носозликларни батараф этиш чоралари кўрилди.
Айни пайтда Гурлан, Шовот, Урганч, Боғот, Янгибозор, Қўшкўпир, Янгиариқ ва Хонқа туманларида табиий офат туфайли юзага келган носозликларни таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.