Қозоғистонлик аниматор Aнтон Болкунов форум доирасида тасвирий санъатга қизиқувчи болалар билан мультфильм қаҳрамонлари тасвири туширилган суратларни бўяди. Сўнгра улар учун ушбу суратлар асосида анимация соҳасидан маҳорат дарси ўтиб берди.

Қўғирчоқлар билан ишлаш бўйича эса озарбайжонлик Элчин Хами Ахундов томонидан маҳорат дарси ўтказилди. Унда қўғирчоқлар билан қандай ишлаш, уларни жонлантиришда айнан нималарга эътибор қаратиш лозимлигини ҳақида гапирилди.

Форум кечки дастурида Ўзбекистон Миллий кинофонди раҳбари Элжон Аббосов чет элдан эталон негативлари қайтарилган мультфильмлар ҳақида батафсил маълумот беради. Шунингдек, кичик томошабинлар учун мультфильмлар намойиши бўлиб ўтади, деб хабар беради кинематография агентлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун, Тошкент халқаро анимация форуми 22 апрелга қадар давом этади.