Мазкур имтиёзлардан бирига эга бўлган абитуриент mandat.dtm.uz сайтининг “Имтиёзли” бўлимидан тегишли имтиёз турини танлаган ҳолда ушбу имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни кўриши ва имтиёз доирасида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин.
Бунда абитуриентларнинг рўйхати уларнинг тўплаган баллари асосида тартибланади ва мазкур имтиёз доирасида ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари сони кўрсатилади.
Хотин-қизлар учун бериладиган имтиёз абитуриент қайси ОТМга топширганидан қатъий назар унинг доимий рўйхатда турган ҳудуди бўйича қўлланилади ва кундузги таълим шакли учун амал қилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёз эса ҳар бир таълим шакли учун олий таълим муассасаси кесимида қўлланилади.
Имтиёз доирасида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар барча абитуриентлар каби умумий танловда ҳам иштирок этади.