Жамоа яқинда ташкил топганлиги боис ҳали унга ном берилмаган, эҳтимол жамоа “Зомин- Women” номи билан аталиши мумкин, бироқ буни вақт кўрсатади.
Мураббий Нилуфар Қурбонова бошчилигидаги жамоа қизлари кеча Зомин туманидаги умумтаълим мактабларидан саралаб олинган футболга қизиқувчи қизлардан иборат терма жамоага қарши ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув якунида Жиззах вилояти футбол ассоциацияси техник директори, ОФК ва ЎФА инструктори Зойир Ҳасанов ҳамда Жиззах вилояти футбол ассоциацияси болалар ва ўсмирлар, оммавий футбол, аёллар, пляж ва футзал, фахрийлар футболи бўйича мутахассис Ферузбек Ғаниевлар қизлар билан учрашиб, уларнинг келажакдаги фаолиятларига улкан зафарлар тилади.