Унда сенаторлар, Комиссия аъзолари, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этди.
Семинарда давлат ва жамият бошқарувидаги аёлларнинг ролини ошириш ва ишбилармон аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояланмаган аёлларни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларга жалб қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва вазифалари, ногиронлиги бўлган аёлларни рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, мамлакатимизда хотин-қизлар мақомини яхшилаш мақсадида қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани, 2018 йилда етакчи аёллар пули 6 мингдан ошган бўлса, ҳозирда ушбу кўрсаткич 16 мингдан зиёдни ташкил этаётгани таъкидланди.
Шунингдек, семинарда мазкур йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.