Хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 14% ставкада жами 100 миллион доллар эквивалентида кредит ресурслари ажратилади, бунда:

«Халқ банки»га 35 миллион доллар;

«Бизнесни ривожлантириш банки»га 35 миллион доллар;

«Микрокредитбанк»га 30 миллион доллар ажратилади.

Савдо-саноат палатаси ва учта банкда қуйидагиларни назарда тутувчи хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб- қувватлаш тизими яратилади:

ташаббускор хотин-қизларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;

маҳаллаларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш;

хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотиш;

кооперация асосида лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш;

лойиҳалар амалга оширилишини кузатиб бориш ва аёл тадбиркорлар билан доимий мулоқот қилиш.

Шунингдек, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш Дастури ишлаб чиқилади.

Кредит ажратишда устуворлик «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизлар томонидан амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларга берилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 9 мартдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».