Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ва Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ўртасида ўзаро самарали ҳамкорликни давом эттириш ҳамда ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши жанг майдонларида ва фронт ортида кўрсатган беқиёс жасорати ва матонатини яна бир бор эсга олиш мақсадида “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан пойтахтда барпо этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси "Шон шараф музейи"да “Хотира саҳифалари” мавзуида архив фотолар кўргазмаси 2021 йил 30 апрель санасидан ўз ишини бошлади.
Юзлаб болажонлар, ўқувчилардан иборат томашабинлар кўргазмага қўйилган тарихий фотоларни қизиқиб томоша қилдилар.
Мазкур тадбир ёш авлодни халқимизнинг мардлигига, машаққатли меҳнати, қаҳрамон аждодларимизнинг жасоратига содиқ бўлишига, тинчлик ва осойишталикни асрашга, жаҳон ҳамжамияти билан дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фотолар кўргазмаси жорий йил 12 май кунига қадар давом этади, деб хабар бермоқда “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати.