Бу ҳақда Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув отряди зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро вафот этди, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилди.

Ҳолат ҳақида хабар топган вилоят ҳокими ҳамда тегишли масъуллар ҳам воқеа жойига етиб борди ва вазият тўлиқ назоратга олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, — дейилади ҳокимлик ахборотида.