Бу ҳақида вазир Шерзод Шерматов телеграм саҳифасида маълум қилди.
Биринчи ноутбук эгаси 12 февралда вазирлик матбуот хизмати томонидан тақдирланади. Худди шундай йил охирига қадар ҳар 2 ҳафтанинг якунида ноутбуклар ўз эгаларига топшириб борилади. Ноутбуклар ҳомийлар томонидан тақдим этилади.
Лойиҳада мактаблардаги ёшлар етакчилари, маънавият бўйича масъуллар, блогерлар-у журналистлар, умуман исталган инсон қатнашиб, устозлар ҳақида ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда ёритиб, трендга чиқарса ноутбукка эга бўлиши маълум қилинди.
«Бундай устозлар эса ўз навбатида соҳавий ва давлат мукофотларига ҳамда мактаб директорлигига номзод сифатида тавсия этилади», – дейилади вазир саҳифасида.