Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь—сентябрь ойида хорижга энг кўп хурмо экспорт қилган ҳудудлар номини эълон қилди. Унга кўра:

Фарғона вилояти – 6,8 минг тонна

Тошкент вилояти – 837 тонна

Қашқадарё вилояти – 714 тонна

Наманган вилояти – 424 тонна

Андижон вилояти – 254 тонна

Самарқанд вилояти – 515 тонна

Навоий вилояти – 269 тонна

Хоразм вилояти – 268 тонна

Сурхондарё вилояти – 202 тонна

Жиззах вилояти – 118 тонна хурмо экспорт қилган.

Шу вақтда Ўзбекистон 10 та хорижий давлатга қиймати 4,3 миллион АҚШ долларига тенг 10,6 минг тонна хурмо экспорт қилган.

Хурмо экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 минг тоннага камайган.

9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 5,7 минг тонна

Россия – 4,2 минг тонна

Украина – 219 тонна

Қирғиз Р. – 217 тонна

Беларусь – 120 тонна

Туркманистон – 88 тонна.