Давлатимиз раҳбари  Шавкат Мирзиёев 14 май куни Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда даволанаётган болалар билан суҳбатлашган, уларнинг ота-оналарига далда бергани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Мазкур  учрашувлардан сўнг бир қатор болаларнинг ҳаётларида ижобий ўзгаришлар, қувончли воқеалар содир бўлмоқда. Жумладан, Жондор туманидаги 12-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Эргашев Шохрух Илёс ўғли ҳам 9-синфни янги ўқув йилидан бошлаб Қоракўл Халқаро математика мактабида давом эттирадиган бўлди.

20-июнь куни мазкур мактабнинг директори Темур Рўзиев Шохрух Эргашев хонадонига ташриф буюриб,  хушхабар билан хонадон аҳлини қутлади.