Бу бўйича қонунчиликда  норма белгиланган. Бунда, солиқ имтиёзи тақдим этилган хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

- ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар,  ногиронлиги бўлган болалар;

- муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;

- ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

- етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

- 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

- 1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.