Ҳозирги вақтда ушбу ускуналар ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институтининг Физикавий тадқиқот усуллари лабораториясига ўрнатилди ва ишга туширилди.
Ишчи частотаси 600 МГтс бўлган мазкур Ядро магнит резонанси спектрометри нафақат республикамизда, балки Ўрта Осиёда ягона ҳисобланади.

ЯМР спектрометрида олинган спектрал маълумотлар органик кимё, фармацевтика, тиббий кимё, кимё ва озиқ-овқат саноати ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқиш соҳаларида олиб борилаётган илмий тадқиқотларда кимёвий молекулаларнинг тузилишини ва стереокимёсини тадқиқ қилишда, истиқболли биологик фаол бирикмаларни аниқлашда ва уларнинг кимёвий модификацияларини, трансформацияларини ва синтез маҳсулотларини ҳам сифат ҳам миқдор жиҳатидан тадқиқ қилишда, «тузилиш-фаоллик» боғлиқликни ўрганишда, шунингдек, дори воситаларини ўзаро ва биологик нишонлар билан таъсирлашиш механизмлари ҳамда метаболизм механизмлари, уларнинг ишлаб чиқарилишини назорат қилиш ва препаратларнинг стандарт намуналарини тайёрлаш учун аҳамиятли.

Янги органик бирикмаларнинг замонавий ЯМР спектрлари натижалари асосида импакт фактори юқори бўлган нуфузли халқаро илмий журналларда илмий мақолаларни нашр этиш, биринчи марта олинган бирикмалар (жумладан, дори воситалари) учун фармацевтика илмий-техник ҳужжатлари ва патентларини расмийлаштириш ишлари олиб борилади.