Аризалар тақсимоти:

  • Ягона портал орқали — 0,5 млн. дан ортиқ
  • Давлат хизматлари марказлари орқали — 1,5 млн. дан ортиқ

Жисмоний шахслар ўртасида (аризалар сонига кўра):

  • Болани давлат МТМга жойлаштириш учун ариза — 312805;
  • СТИРни аниқлаш — 265331;
  • Руҳий касалликлар диспансери ҳисобида туриш/турмаслик тўғрисида маълумотнома — 98208;
  • Пенсия (нафақа) ҳақида маълумот — 95346;
  • Наркология диспансери ҳисобида туриш/турмаслик тўғрисида маълумотнома — 91383;
  • Кадастр паспортини шакллантириш — 88746;
  • Жисмоний шахслар учун СТИР олиш — 85926;
  • Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) маълумотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш — 85244;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига темирйўл транспорти орқали олиб кирилаётган юк ҳақида маълумот олиш — 80997;
  • Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимида ҳисобга олиш — 80078;

Юридик шахслар ўртасида (аризалар сонига кўра):

  • Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ҳақида хабарнома бериш — 26852;
  • Жамғариб бориладиган пенсия тизими хизматлари — 23053;
  • Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия — 17965;
  • Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) маълумотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш — 10115;
  • Кадастр паспортини шакллантириш — 8478;
  • Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини автомобил транспортида олиб ўтишда юк ташувчилар томонидан Давлат божхона хизмати органларига олдиндан электрон маълумот тақдим этиш — 8008;
  • Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш — 5786;
  • Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш — 4965;
  • 20 кВт.дан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш — 3946;
  • Божхона тўловлари бўйича солиштирув далолатномалари — 3796;