2023 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари Ўзбекистонда айрим турдаги товарларни сотиб олганда улар томонидан тўланган ҚҚС суммаларини қайтариш бўйича “tax free” тизими жорий этилган. 

Айни пайтгача Тошкент, Бухоро, Урганч, Самарқанд, Фарғона халқаро аеропортларида хизмат кўрсатиш пунктлари фаолият олиб бораётган эди. 

Бугун яна 4 та – Нукус, Қарши, Термиз ҳамда Навоий халқаро аеропортларида tax free офисларининг тантанали очилиш маросимлари бўлиб ўтди. Tax free офислари мавжуд халқаро аеропортлар сони 9 тага етди.