Бу ҳақда мазкур матбуот котиби Озод Ражабов маълум қилди.

Таъкидланишича, А.Мақсудов вакцина олгандан кейин ўзи яхши ҳис қилган ва ножўя таъсир сезмаган. Ҳозир у ўз фаолиятини одатдаги тартибда давом эттиряпти.

Журналистнинг “Ўзингиз-чи, эмландингизми?” деган саволига матбуот котиби “Нафақат мен, балки қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотларидаги ходимларнинг аксарияти вакцина олди”, дея жавоб берди.