Мазкур турдаги яна бир хайрли ташаббусга старт берилди ҳамда “100 млн озиқ-овқат компанияси” дастури доирасидаги 3000 қутидан иборат, 11 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари республикамизнинг турли ҳудудларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга юборилди.
Хайрия маҳсулотларини жўнатиш маросимида иштирок этган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова мазкур ташаббус юртимиздаги кўплаб оилаларга катта қувонч олиб киришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Қайд этилганидек, ушбу моддий кўмак маҳсулотлари чекка маҳаллаларда истиқомат қилувчи, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилиши белгиланган.