Бунинг учун улардан ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.
Хизмат бир муддатда ва бепул кўрсатилади.
Ушбу электрон хизмат фуқароларимизга ташкилотлар томонидан мазкур ҳужжат сўралганида тезкор тақдим этиш қулайлигини беради.
Маълумот ўрнида: Электрон ҳукуматни ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар туфайли давлат раҳбарининг 2019 йил 31 октябрдаги қарорида 1 январидан иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатлари (меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни тугатиш тартиб-таомиллари) электрон рўйхатдан ўтказилиши белгилаб қўйилган.