Yandex Go бугундан бошлаб Андижонда ҳам ишламоқда. Машинага буюртма бериш учун иловани юклаб, уни очиш ва қаерга бориш кераклигини кўрсатиш керак. Сервис ёқилган геолокацияда фойдаланувчининг жойлашувини ўзи аниқлаб, энг тез етиб кела оладиган ҳайдовчини топади.
Сафар хизмати 2 500 сўмдан бошланади. Масалан, «Ўзбегим» кўнгилочар савдо марказидан «Боғишамол» меҳмонхонагача етиб бориш тахминан 4 100 сўм, темир йўл вокзалидан Алишер Навоий номидаги паркгача — тахминан 4 700 сўмга тенг. Бу шаҳар бўйича энг яхши таклиф.
«Бу Yandex Go пайдо бўлган Ўзбекистондаги бешинчи шаҳар. Андижонликлар энди қўнғироқлар ва машина қаерга келиши кераклигини тушунтиришга беҳуда вақтни сарфламайди. Созламаларда жойлашувингизни ёқсангиз бас, хизматнинг ўзи етиб келиш манзилини аниқлайди. Шунингдек, иловада барча керакли маълумотлар кўрсатилади, масалан, қайси русумдаги машина келади, қаердан ўтяпти, қачон етиб келади ва қачон чиқса бўлади», — дейди Yandex Go компаниясининг Марказий Осиё бозорларини ривожлантириш бўйича ижрочи директори Тамирлан Шапиев.
Андижонда фойдаланувчилар машинага буюртма бериш пайтида сафарнинг аниқ нархини иловада кўради — бориш манзилини киритсангиз бас. Ҳайдовчи йўл таъмирлаш ишлари туфайли йўналишни ўзгартирса ҳам нарх ўзгармайди. Сафар учун нақд пул тўланади.
Иловада дам олиш ва байрам кунларисиз ишлайдиган қўллаб-қувватлаш хизмати ҳам бор. Фойдаланувчи машинада буюмини унутган ёки савол бермоқчи бўлса — илова орқали қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиши ва ёрдам олиши мумкин.
Yandex Go ўз технологияларидан фойдаланади: хариталар, йўналишни белгилаш хизмати, навигация, буюртмаларни тақсимлаш ақлли тизими. Айнан технологиялар сафарларни фойдаланувчилар учун қулай қилиб, шу билан бирга ҳайдовчилар яхши даромад топишига имкон беради.
Yandex Go Ўзбекистонда 2018 йилнинг апрель ойида ишга туширилган. Бугун хизмат шунингдек Тошкент, Фарғона ва Наманганда ишлайди. Андижондаги Yandex Go хизматида бошқа шаҳарлардаги каби ўз ҳайдовчилари ва машиналари йўқ. Сервис маҳаллий ташувчилар билан ҳамкорлик қилади. Бепул илова iOS va Androidda ўзбек, рус ва бошқа тилларда мавжуд.