Вазир Америка томонини мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.

Халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.