Бу кўрсаткич июль ойи охири учун кузатилувчи меъёрларга яқин саналади.
Бироқ намликнинг ортиши ҳарорат пастлашининг таъсирини камайтираётгани, айниқса, тунги соатларда ҳавонинг димлиги билан яққол сезилди.
28 июлдан 1 августгача бўлган даврда мамлакат бўйлаб ҳароратда катта ўзгаришлар кутилмаяпти. Кўпчилик ҳудудларда кундузги ҳарорат 32–37 даража атрофида, чўл ва жанубий ҳудудларда эса 38–40 даражагача етиши мумкин.
Ҳафта давомида асосий ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмаяпти. Фақат Қорақалпоғистон ва тоғли ҳудудларда 28 июль куни кундуз қисқа муддатли ёмғир кузатилиши эҳтимоли бор.
Айрим ҳудудларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши, баъзи ҳолларда эса чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида об-ҳаво кам булутли, асосан қуёшли кечиши кутилмоқда. Ёмғир кузатилмайди. Шамолнинг тезлиги пастдан ўртачагача бўлади. Тунги ҳарорат 21–24 даража, кундузги ҳарорат эса 34–37 даражани ташкил этади.