Аномал иссиқ. 6-8 июль кунлари республиканинг деярли барча ҳудудларида Эрон ҳудудларидан кириб келган иссиқ ҳаво массаларининг ''фаол босқичи'' кузатилади. 

8 июль куни жануб воҳа ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимал +48 даражагача кўтарилиши мумкин экан. 

Баланд тоғликларда мавжуд қор ва музликларнинг фаол эриши ортидан, айрим дарёларда сув оқими кўпайиши кутилмоқда. 

Қолган соҳаларда аномал иссиқнинг маълум таъсири сезилади.