Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида «Мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Алишер Отабоев иштирок этди.

Мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда, буюк истиқлолимизнинг халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, юртимизни ҳар томонлама эркин, обод ва фаровон яшаши бу давлат мустақиллигидир, айнан миллий мустақиллик эл-юрт учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келаётганлиги тўғрисида таъкидланди, ватан, мустақилликни тараннум этувчи шеър ва монологлар ижро этилди.

М.Мўминова