Ушбу мобил илова фойдаланувчилари пойтахт жамоат транспорти, автобусларнинг ҳаракатини реал вақт режимида кузата олади, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Маълумотга кўра, йўловчилар ўзларига энг яқин бўлган оралиқ бекатлари тўғрисидаги маълумотга эга бўлган ҳолда манзилига етиб олишнинг энг мақбул усулини аниқлаши мумкин.
Шунингдек мазкур илова орқали:
ягона транспорт карталарини сотиш шаҳобчалари жойлашувини тезкорлик билан топиш ва ушбу манзилга ҳаракатланувчи автобус йўналишини кўриш;
шахсий транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда йўналишнинг А нуқтадан Б нуқтасига бориш бўйича аниқ қўлланмага эга бўлиш мумкин.
Илова Google Play ва AppStore орқали юклаб олинади.