Зотан, мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини, хусусан, таълимнинг асосий ва ҳал қилувчи бўғини ҳисобланган  халқ таълими  тизми фаолиятини янада ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш, мураббий ва педагоглар меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия, илм-фан ва маданият соҳасини узвий ривожлантириш ва уларни доимий такомиллаштириш ишлари давлат сиёсатининг асосий ва устувор йўналиши сифатида белгиланганлиги, бу борада сўнгги тўрт йил ичида давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси туфайли  ҳуқуқий асослар яратилиб, тегишли Қонунлар, Президент Фармон ва Қарорларининг қабул қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентиниг ҳар йили йил сўнгида Олий Мажлис ва халқимизга йўллаётган Мурожаатномасида, албатта, таълим-тарбия соҳасига алоҳида эътибор берилиши ва юртбошимиз таъбири билан айтганда: “Биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Реннссанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик” - деган сўзлари янгиланаётган Ўзбекистонда таълимнинг  янгича “ўзбек модели” яратилаётганлигидан далолатдир.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва шу орқали халқимизга йўллаган Мурожаатномасида таълим-тарбия тизми ҳақида сўз юритиб “Янги Ўзбекистон - мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизмидан бошланади” деган консептуал ғояни илгари сурдилар. Мазкур ғоя асосида мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланди, таълим-тарбия тизмини тубдан ислоҳ қилишга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бугун биз мисли кўрилмаган ислоҳотлар, ҳар бир соҳа ва тармоқларда янгиланишлар юз бераётган тарихий бир даврда яшаяпмиз. Бу эса ўз навбатида ҳар биримиз учун ён-атрофдаги муносабатларга нисбатан даҳилдорлик ҳиссимизни янада оширишга хизмат қилади. Президентимизнинг  Мурожаатномада келтирилган  таълим тизми ходимларини қўллаб-қувватлашга доир таклифлари соҳа ходимларини ва таълим тизми ходими сифатида мени ҳам руҳлантирди ҳамда масъулиятни яна бир ҳисса оширди.

Жамиятимизда ўқитувчи-мураббийлар обрўсини ошириш, уларнинг меҳнатларини энг ҳурматли касб эгалари сифатида эътироф этиш, педагогларнинг шарафли меҳнатларини муносиб рағбатлантириш, таълим-тарбия тизмини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, 2020 йилнинг 6 ноябр куни “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Президент Фармони қабул қилинди ва бу том маънода давлатимизнинг педагог мақомини улуғлаш ва таълим-тарбия тизмини ривожлантириш борасидаги ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

Фармон юртимизда ўқитувчи ва педагог ходимлар, олимлар ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат ва эътиборни ошириш, таълим-тарбия, илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, ўқувчи-ёшларимизнинг муносиб билим олишларига, маънан ва жисмонан етук комил инсонлар бўлиб вояга етишларига етарлича имконият яратилганлиги билан муҳим ва аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва сайъи-ҳаракатлари натижасида таълим тизмида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларга сўнгги тўрт йил ичида босқичма-босқич ечим топилаётганлиги, жамиятимизда педагог мақомининг нуфузи ва обрўси ошиб бораётгани, ўқитувчи-педагоглар ва болалар мажбурий меҳнатига барҳам берилганлиги, педагоглар фаолиятида қоғозбозликнинг камайганлиги, уларга малака тоифасини беришнинг соддалаштирилганлиги, педагоглар малакасини ошириш ишлари такомиллаштирилгани, ихтисослаштирилган, ижод ва Президент мактаблари очилганлиги, олий таълим муассасаси билан умумтаълим мактаблари ўртасида интеграциялашган ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг йилдан-йилга оширилиши, ўқитувчи-мураббийлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизми такомиллаштирилиб, уларнинг ойлик маошлари сезиларли даражада ошгани, мазкур ўзгариш ва шароитлар натижаси ўлароқ умумтаълим мактабларига эркак ўқитувчиларнинг қайтгани, таълимдаги натижадорлик сондан сифатга ўзгарганлиги, халқаро фан олимпиадаларида ғолиблар сафида ёшларимизнинг сафи кенгайганлиги, буларнинг барчаси бевосита президентимиз Ш.М.Мирзиёев шахси ва фаолияти билан боғлиқ. Ҳеч шубхасиз юртбошимиз “янги Ўзбекистоннинг таълим меъморидир”.

Мени таълим тизми ходими сифатида энг қувотирган ҳолат шундаки, ўқитувчининг жамиятда мавқеини оширишга ҳар томонлама ҳаракат қилиниши натижасида халқ таълими тизмига қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчиларнинг қайтганлиги бўлди. Айниқса, бу ўз касбини миллат фарзанди таълим-тарбияси йўлида узвий боғлаган эркак ўқитувчиларимизни қувонтирди.

Бугун барчамиз давлатимиз мустақиллигининг муборак 30 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турибмиз.  Таъбир жоиз бўлса, бу барчамиз учун жуда катта бир тўй мисолидир. Таълим-тарбия соҳасида бўлаётган мана шундай тарихий ўзгариш ва ислоҳотлар эса тўйимизга тўёнадир. Орадан йиллар ўтади, одамлар ўтади. Лекин бугун биз бошлаган улкан ўзгаришлар, шароитлар меваси ўлароқ эртага майдонга янги Ўзбекистонинг янги ёшлари чиқади.

ЖАСУРБЕК  НАЗИРЖОНОВ

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани

ХТБ тасарруфидаги

156-сонли умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси