Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, бу ерда автомобил йўлининг юқори қатламига ПШМА-20 турдаги асфалт-бетон қопламаси ётқизилади.

Шу муносабат билан 2025 йил 8 октябрдан 20 октябр кунигача бу кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланди.

Ҳайдовчилардан бир-бирини ҳурмат қилган ҳолда ҳаракатланиш сўралган.