Лойиҳа муҳокамаси 25 июнгача давом этади. Унда солиқ имтиёзлари ҳам таклиф этилади. Хусусан, акциядорлик жамиятлари ва инвестиция воситачилари 2023 йил 1 сентябргача белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида даромад солиғини тўлайдилар.

Юридик шахслар фойда солиғидан ва жисмоний шахслар даромад солиғидан озод қилинадиган ҳолатлар этиб қуйидагилар белгиланди:

- бир йилдан ортиқ муддатга миллий валютада жойлаштирилган қарз мажбуриятларидан олинган даромадлар;

- биржа котировкалари рўйхатининг энг юқори тоифасига киритилган қимматли қоғозлар (акциялар) бўйича дивидендлар ва фоизлар;

- акциялар ва облигациялар сотиб олишга ажратилган миқдордаги шахсий даромад.